Қўқонда мактабларни таъмирлашда 133 млн сўмдан кўпроқ пулни қўшиб ёзган пудратчилар аниқланди

12:27 20 Январь 2020 Жамият
1110 0

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими билан “М.К. транс” қурилиш ташкилоти ўртасида шаҳардаги 4 та умумтаълим мактабларда иссиқлик тизими ва биноларини жорий таъмирлаш бўйича қиймати 600,0 млн. сўмлик пудрат шартномаси тузилган.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида шаҳар ХТБ томонидан пудратчи ҳисоб рақамига жами 591,2 млн. сўм пул маблағлари ўтказиб берилган.

Бироқ, пудратчи томонидан мактабларда бажарилган қурилиш ишларидан 133,6 млн. сўмлик ишлар қўшиб ёзилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура "Халқ сўзи"га маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми, 228-моддаси 1 ва 3-қисмлар билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер