Қўқон шаҳрида “оғуфуруш” қўлга тушди
Қўқон шаҳарида 2023 йилнинг 19 июнь куни ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ҳуқандий мавзесидаги кўп қаватли уйнинг олдида М.А 2.800 АҚШ долларига “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг