Қўқон педагогика институти ётоқхонасида бўлган воқеа юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги муносабат билдирди

09:16 06 Апрель 2023 Жамият
798 0

Хабар берилганидек, Қўқон давлат педагогика институти талаба қизлари шикоятига кўра ҳолат Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан назоратга олинди.

Вазирлик инсон шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, шахсий маълумотларни очиқлашга уриниш каби хатти-ҳаракатларни қаттиқ қоралайди, ушбу ҳолатни талаба-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш деб баҳолайди. Ҳеч ким инсон эрки ва шахсий ҳаётига дахл қилишга ҳақи йўқ, деб ҳисоблайди.

Шу боис, бевосита жараёнда иштирок этиб, хизмат вазифасини суиистеъмол қилган 4 нафар масъул ходим, жумладан, воқеада бевосита иштирок этган проректор эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва бир нафар мутахассисга интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шу ўринда, воқеа иштирокчиси бўлган қизларнинг тазйиқсиз таълим олишлари кафолатланади. Вазирлик томонидан мазкур ва бошқа таълим муассасаларида бу каби воқеалар қайта такрорланмаслиги учун барча чоралар кўрилади.

Ўз навбатида, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширув ишлари давом эттирилаётганини маълум қиламиз.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер