Қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди
2020 йил 16 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг
Мажлисда Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан амалдаги 13 та қонун ҳужжатлари, шу жумладан, 10 та қонун ва 3 та Кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Киритилаётган ўзгартишлар кенг қамровли бўлиб, улар жамиятимиз
Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятига оид қонунларга киритилаётган меъёрларга асосан маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинган қонунга зид қарорларни бекор қилиш ваколати Сенатга берилмоқда. Шу билан бирга, депутатни жавобгарликка тортишга розилик беришни халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари оралиғида ҳал этиш амалиётидан воз кечилмоқда. Қолаверса, Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг фаолиятига доир ҳисоботларни эшитиш амалиётини жорий этиш, шунингдек ҳудудий манфаатлардан келиб чиқиб, Сенат томонидан Давлат бюджетининг ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш тартиби ўрнатилмоқда.
Иқтисодиёт соҳасида яна бир ўзгартишга асосан, эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғимлар энди республика бюджетига эмас, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши белгиланмоқда.
Мазкур Қонун маҳаллий давлат ҳокимиятини органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга, давлат харидлари субъектларининг масъулиятини ошириш хизмат қилиши қайд этилди.
Бундан ташқари, мажлисда «Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама марказида бўлди.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги ва «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонунларига ўзгартишлар киритилмоқда. Хусусан, тендер ўтказиш жараёнини тезлаштириш учун эълон бериш билан бир вақтда тендер ҳужжатларини ҳам тақдим қилиш белгиланмоқда.
Қолаверса, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битими доирасида ўз ихтиёрларидаги объектларни аниқлаш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, шу жумладан чет эл инвесторлари иштирокидаги лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал этиш бўйича чоралар кўриш ваколатлари берилмоқда.
Бундан ташқари, мажлисда суд-ҳуқуқ тизими борасидаги бир қатор қонунлар билан 5 та кодексга киритилаётган ўзгартишлар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, киритилаётган ўзгартишларга асосан вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
Маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлари ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилмоқда. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолинмоқда.
Мазкур Қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилиши суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши орқали қатор ижобий натижаларни бериши таъкидланди.
Мажлисда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг