Қонун лойиҳаси пропорционал ва можаритар сайлов тизимларининг кучли жиҳатларини ўзида мужассамлаштирган — Улуғбек Иноятов
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда.
Айрим депутатлар, шунингдек, фракциялар раҳбарлари ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов партия позицияни билдирар экан, мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси пропорционал ва можаритар сайлов тизимларининг кучли жиҳатларини ўзида мужассамлаштиргани, халқимизнинг давлат ва бошқарувида иштирок этишдек устувор ҳуқуқидан фойдаланиши учун янги имкониятлар тақдим этаётганига алоҳида эътибор қаратди.
Шу билан бирга, фракция раҳбари ушбу муҳим қонун лойиҳасининг долзарблигини ҳисобга олиб, партиянинг қуйи тузилмалари, халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларидан ҳам фикр ва таклифлар олиш режалаштирилганини қайд этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг