Нуротада йўловчини ўлимига сабаб бўлиб қочиб кетган ҳайдовчи фуқаролар ёрдамида ушланди
Аввалроқ сайтимиз орқали Навоий вилоятининг Нурота туманида шу йилнинг 4 июль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Истиқлол МФЙ Сойкечар қишлоғи ҳудудидан ўтувчи “Янгитурмуш-Нурота” йўлида ҳайдаб кетаётиб йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолда ётган фуқарони босиб кетиб, воқеа жойидан яширингани ҳамда ушбу ҳайдовчини қидириб, топиш чоралари кўрилгани ҳақида хабар берган эдик.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, кўрилган чоралар ва фуқаролар берган маълумотлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Нурота туманида яшовчи муқаддам судланган О.Қ. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
«Ушбу ҳолат юзасидан билган маълумотларини ички ишлар органларига тақдим этган фуқароларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейилади ИИВ баёнотида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг