Қишлоқ ва сув хўжалиги муҳандисларини тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

17:20 04 Апрель 2026 Ҳужжатлар
483 0

Иллюстратив фото

Қишлоқ ва сув хўжалиги муҳандисларини тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

Жорий йилнинг 2 апрель куни Президентнинг «Қишлоқ ва сув хўжалиги муҳандисларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–122-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 майдан «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетида (Университет) ўқиш қуйидаги шаклларда ташкил этилади:

• дуал таълим асосида 6 ой муддатга назарий таълимдан ажралган ва жойига чиққан ҳолда ташкил этиладиган малакавий амалиёт;

• қолган бакалавриат таълим йўналишларида йил давомида назарий таълим билан бирга тўлиқ уйғунлаштирган «4+2» шаклдаги амалиёт.

2026 йил 1 майдан Университетнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари ҳудудларга бириктирилади. Бунда етакчи профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича илмий маслаҳатчиси ҳисобланади. Шунингдек, талабаларнинг сайёр дарслари қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ташкилотлар ва ҳудудлардаги «Сувчилар мактаби» базасида ташкил этилади.

Университетда Истиқболли лойиҳалар офиси (Лойиҳа офиси) ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер