Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни — “Ҳосил байрами” муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди

17:59 09 Декабрь 2023 Иқтисодиёт
761 0

Фото: "Халқ сўзи"

Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни — “Ҳосил байрами” муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Унда вазирлик тизими ташкилотлари раҳбарлари, бошқарма бошлиқлари, аграр соҳа фидойилари ҳамда журналистлар иштирок этди. 

Анжуманда байрам муносабати билан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг соҳа ходимларига йўллаган табригини Президентнинг Матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

Фото: "Халқ сўзи"

Қайд этилганидек, Президентимиз томонидан 2017 йил 25 августда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга кўра, декабрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган. Шундан буён мазкур сана аграр соҳада меҳнат қилаётган соҳа ходимлари томонидан кенг нишонлаб келинмоқда.

Байрам тадбирида таъкидланганидек, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2016 — 2023-йилларда 400 минг гектардан ортиқ пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, озиқ-овқат экинлари жойлаштирилди. 2017 — 2023-йилларда 156,6 гектар янги мевали боғлар ва 157,7 минг гектар янги узумзорлар барпо этилди. Умуман олганда, давлатимизнинг қишлоқ хўжалиги равнақига қаратаётган алоҳида эътибори, деҳқон ва фермерларга берилаётган имтиёз ва енгилликлар туфайли барча тармоқларда салмоқли ютуқларга эришилаётир.

Фото: "Халқ сўзи"

Тадбирда соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимлари Ўзбекистон Республикаси “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан мукофотланди. Шунингдек, йил бошида эълон қилинган танловда турли номинациялар бўйича ғолиб чиққан энг илғор соҳа ходимларига диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Анжуманда янграган санъат усталари ва ёш хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар, рақслар байрам шукуҳига шукуҳ қўшди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер