Қирғизистоннинг собиқ президенти 15 йилга қамалиши мумкин
Жиноятчи Азиз Батукаевнинг ноқонуний равишда ҳибсдан озод қилиш тўғрисидаги иш бўйича судланувчилардан бири – Қирғизистоннинг собиқ президенти бўлган суд процесси 22 июнь кунига тайинланган.
Прокуратура суддан Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 15 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради. Бу ҳақда Первомайский туман судида маълум қилинди.
«Прокурорлар судга ушбу жиноий иш доирасида Атамбаевни 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни таклиф қилишди», - деди котиб.
2013 йилда Батукаевнинг жазо колониясидан муддатидан олдин озод қилинишига оғир касаллик сабаб қилиб кўрсатилган. Озод бўлган жиноятчи дарҳол республикани тарк этган. Бироқ кейинчалик унга нотўғри ташхис қўйилганлиги маълум бўлди. Атамбаев билан бир қаторда бир қатор одамлар, жумладан шифокорлар ва собиқ юқори лавозимли шахслар айбланмоқда.
Қирғизистонни 2011-2017 йилларда бошқарган Атамбаев 2019 йил 8 август куни Чуй вилоятининг Қўйтош қишлоғида жойлашган қароргоҳида қарийб 24 соат давом этган махсус операция давомида қўлга олинганди. Собиқ давлат раҳбарининг тарафдорлари қаршилик кўрсатган, операция пайтида махсус кучларнинг бир ходими ўлдирилди. Қарама-қаршилик пайтида юздан ошиқ одамлар тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишди, улар орасида полиция ходимлари ҳам бор.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг