Қирғизистоннинг «Ош ТВ» телерадиоканали ходимлари Фарғонада
Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган «Рухсор» телерадиоканали ўзининг севимли аудиториясига эга. Яқинда телерадиоканалнинг иш сифати ва салмоғини ошириш, тўғридан-тўғри жонли эфирларни йўлга қўйиш, аудиториясини кенгайтириш мақсадида хориждан замонавий техникалар, хусусан, кўчма телестудия сотиб олинди.
Қирғизистон Республикасининг «Ош ТВ» телерадиоканали билан ҳамкорлик меморандуми имзоланиши «Рухсор» телевидениеси кўрсатувларини эндиликда қўшни давлатда ҳам намойиш этиш имконини беради.
Шу кунларда «Ош ТВ» телерадиоканалининг бир гуруҳ вакиллари «Рухсор» да бўлиб, кўрсатувлар тайёрлаш жараёни, жонли эфирга чиқиш имкониятлари, ижодий ва техник ходимларга яратилган шароитлар билан танишмоқда.
— Ижодий ва техник жамоанинг Фарғона вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ёритиш, жонли эфирлар, турли лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш борасидаги ютуқлари эътиборга лойиқ, — дейди «Ош ТВ» телерадиоканали директори Акимбек ули Баратбек. – Фарғоналик ҳамкасбларимиз билан ҳар ойда тўрт маротаба янгиликлар дастурини алмашиш, ўзаро маҳорат дарслари ўтказиш, биргаликда ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга келишиб олинди.
Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг