Қирғизистонда фарғоналик 18 ёшли йигит машинада жарликка қулаб ҳалок бўлди
Видеодан кадр
Қирғизистонда ўзбекистонлик 18 ёшли йигит машинада жарликка қулаб вафот этди. Ушбу ҳолат Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган.
Маълум бўлишича, воқеа кеча, 21 июль куни Сўх-Риштон автомобиль йўлининг Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.
Сўх тумани «Ленбур» маҳалласида яшовчи вояга етмаган 2007 йилда туғилган С.С. «Nexia-3» русумли автомашинани Баткен вилояти Бужай айили ҳудудида бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва жарликка ағдарилиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи С.С. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг