Қирғизистон расмийлари Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олишга ҳали тайёр эмас
Қирғизистон ҳукумати ҳозирча Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олмоқчи эмас. Бу ҳақда Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Таълатбек Масадиков маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Ҳозирча биз томонимиздан Толибонни тан олиш тўғрисида гап йўқ», — деди у.
Шу билан бирга, Масадиков Толибон вакиллари билан музокараларни давом эттириш зарур, деб ҳисоблайди. Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосарининг қўшимча қилишича, Толибонни Афғонистондаги муаммолар билан ёлғиз қолдириш нотўғри.
«Уларни ёлғиз қолдириб бўлмайди», — деди у.
Масадиков Қирғизистон республика бошидан кечирган иқтисодий қийинчиликларга қарамай, афғон халқига ҳар томонлама гуманитар ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилаётганини алоҳида таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг