Қирғизистон энергетика соҳасидаги аёллар уюшмаси ва Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг Гендер кенгаши ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди

19:24 12 Август 2022 Иқтисодиёт
868 0

2022 йилнинг 9 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари энергетика соҳаси хотин-қизлар саммити доирасида Қирғизистон энергетика саноатидаги хотин-қизлар уюшмаси Президенти Альтинай Абдикеримова ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Гендер масалалари бўйича кенгаш раиси Элмира Бекмуродова вакиллигида ҳамкорлик ва ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Меморандумга кўра, томонлар энергетика соҳасида имкониятларни кенгайтириш ва аёлларнинг ролини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари илгари сурилди.

Бундан ташқари, меморандумда Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика тизимларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш тажрибасини ўрганиш ва амалиётда қўллаш, энергетика соҳасида гендер масалаларига йўналтирилган касбларни, хусусан, муҳандислик ва АКТ муҳандислиги, муҳандислик касбини танлаётган ўсмир қизларга маслаҳат бериш, шунингдек, қўшма лойиҳалар ва таҳлилий ишларни ташкил этиш бўйича томонлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Қирғизистон энергетика саноатидаги хотин-қизлар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Гендер масалалари бўйича кенгаши ўз фаолиятида бир хил мақсадлар, тамойиллар ва қадриятларга амал қилади: аёлларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳисса қўшиш ва энергетика соҳасида аёлларнинг ролини оширишга интилиш.

Томонлар ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ниятларини билдирдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер