Қибрай туманида замонавий кўп тармоқли онкология клиникаси фойдаланишга топширилди
Фото: https://t.me/toshvilpressa
Тошкент вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, мазкур лойиҳа ҳиндистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда амалга оширилган бўлиб, унинг қиймати 1 миллион долларни ташкил этади. Бу ерда диагностика ва консультация, кимё ва кимётаргет терапия, иммунотерапия, онко-психология ва онко-диетология каби тиббий хизматлар кўрсатилади.
Клиника бир кунда 100 нафардан зиёд беморларни қабул қилиш имконига эга. Келгусида бошқа турдаги тор ихтисосликлар бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, бу ерда реабилитация маракази ҳам иш бошлайди. Айни пайтда клиниканинг онкология бўлимида 15 нафар малакали мутахассис фаолиятини бошлади. Бино замонавий кўринишда, беморларга қулай шароит яратилган. Барча тиббиёт ускуналари ва жиҳозлар Европа давлатларидан келтирилган.
Нафақат мамлакатимиз аҳолиси, балки қўшни давлатлардан келган беморларга ҳам тиббий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Очилиш маросимида сўзга чиққанлар ҳозир Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлати билан барча жабҳалар қаторида тиббиёт, хусусан, онкология соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланаётганини алоҳида қайд этишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг