Қатор депутатлар Спикердан истеъфо талаб қилишмоқда
Иллюстратив фото
Мўғилистон парламентидаги қатор депутатлар спикер Миеэгомбин Энхболддан кўнгилли равишда истеъфога чиқишини сўрашяпти.
Халқ вакиллари унга шу бўйича расмий хат йўллаган деб ёзади CA-news. Унга 39 нафар депутат имзо чеккан. Ушбу жараён айрим депутатлар ҳамда вазирлар спикердан истеъфо талаб этиб ялпи мажлис ва парламент қўмиталари йиғилишларига бойкот эълон қилганларидан сўнг амалга оширилди. Тахминларга кўра, бунга ўзаро манфаатлар тўқнашуви сабаб бўлган. Бир гуруҳ шахслар амалдаги ҳукмдор партия - Мўғил халқ партиясининг айрим мансабдор шахсларини ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилган деб ҳисобламоқда. Гап шундаки, М. Энхболд ва унинг тарафдорлари ўз ваколатларидан 2016 йилга парламент сайловларида фойдалангани айтиляпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг