Қатар компанияси Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестиция киритади

13:50 23 Ноябрь 2023 Сиёсат
319 0

Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Қатарнинг “Power International Holding” компанияси бошқарув раиси ўринбосари Морис Гаттас бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда хорижлик меҳмонларга Ўзбекистон туризм имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берувчи, сўнги йилларда туризм соҳаси учун давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар акс эттирилган тақдимот ўтказилди.

Икки томонлама мулоқот давомида Қатар томонидан Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, юртимизнинг тарихий шаҳарларида меҳмонхоналар қуриш, Тошкент-Самарқанд йўналишида тезюрар поездлар учун темир йўл қурилиши ва шу йўналишда пуллик автомобиль йўлини қуриш ҳамда Тошкент вилоятида халқаро умуммавсумий тематик боғ барпо этиш лойиҳалари учун инвестиция киритиш масалалари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер