Қашқардарёда коронавирус аниқланганларнинг 100 нафардан ортиғи чет давлатлар фуқаролари

22:19 14 Июль 2020 Жамият
1279 0

Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганларнинг юз нафардан ортиғи хориж фуқаролари. Бу ҳақда Қашқадарёкоронаинфо хабар бермоқда.

Унга кўра, вилоятда 397 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 94 нафари Қозоғистон, 1 нафари Украина, 1 нафари Ҳиндистон, 6 нафари Туркия ҳамда 1 нафари Таиланд фуқаролари.

Қолган 273 нафар беморларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар вилоятда 179 киши коронавирусдан бутунлай фориғ бўлди, 2 киши эса вафот этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер