Қашқадарёлик эркак Афғонистон фуқаросини 53,5 минг долларга чув туширди

16:04 26 Сентябр 2024 Жамият
6715 0

Фото: Бош прокуратура

Қашқадарёлик эркак Афғонистон фуқаросини 53,5 минг долларга чув туширгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот химизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро Э.Н. Афғонистон фуқароси Ҳ.Ғ.дан 2021 йилда тожик ковраги смоласини етказиб беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кирган. Ундан 53,5 минг АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, тожик ковраги смоласини етказиб бермаган ва пулни ҳам бермасдан алдаб келган.

Прокуратура органлари томонидан Ҳ.Ғ.нинг мурожаати ўрганилиб, натижасига кўра Э.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давомида, хорижий давлат фуқароси Ҳ.Ғ.га етказилган зарар ҳисобига 500 миллион сўмга яқин маблағ ундирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер