Қашқадарёдаги газ “заправка”да портлаш юз берди
Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги газ “заправка”да ёнғин, унинг ортида портлаш содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 7 октябрь куни соат 15:45 да Қарши тумани Дашт МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Қарши” автомобиль йўлида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида содир бўлган. “Камаз-512” русумли автомобилидан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида ёнғин юзага келган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:56 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган ва соат 16:45 да ўчирилган.
“Ёнғин туфайли шохобча биносининг 22 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг