Қашқадарёда юк машинаси «Tico»ни уриб кетди
Қашқадарёда юк машинаси енгил автомобилни уриб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
6 декабрь куни соат 14:20 да Қашқадарё вилоятида «Tico» русумли автомашина Howo русумли юк машинаси билан ҳаракатланиш йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашиб кетди.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким жабрланмади.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг