Қашқадарёда ёғ ишлаб чиқараётган яширин цехлар фош қилинди

10:42 19 Февраль 2026 Жамият
256 0

Истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Мазкур тадбир давомида «Л.А.» оилавий корхонаси раҳбари Ж.Б. «Аннаруз» МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқараётгани фош қилинган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, хонадондан умумий баҳоси 125,6 млн сўмлик 11 289 кг. чигит, 2 150 литр истеъмолга яроқсиз ёғ ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Шаҳрисабз тумани ва Шаҳрисабз шаҳри бўлимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда ҳам аниқланган.

Унга кўра, муқаддам ЖКнинг 186-2-моддаси билан судланган фуқаро Р.Ф. «Хонтепа» МФЙ ҳудудидаги хонадонида ҳамда фуқаро Д.К. «Тутзор» МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқараётганликлари аниқланиб, жами 1 тонна чигит, 480 литр истеъмолга яроқсиз ёғ ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер