Қашқадарёда яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

11:37 19 Июль 2025 Жамият
357 0

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва божхона ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, «Сариосиё» МФЙ ҳудудидаги «Ш.С.» оилавий корхонаси масъул шахслари ноқонуний ёғ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, улардан 102 литр ёғ ва 5,5 тонна чигит ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Бухоро вилоятидаги корхоналарда йилига 2 минг 145 тонна пилла хомашёси қайта ишланиши ҳақида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер