Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Н.Л., М.М ва бошқалар Миришкор тумани “Шодлик” МФЙ ҳудудида “M.t.” МЧЖга ижарага берилган ер майдонида 12,7 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 765,6 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг