Қашқадарёда ота унинг уч фарзанди ис газидан заҳарланиб, вафот этди

12:13 19 Декабрь 2024 Жамият
335 0

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 17 декабрь куни соат 15:40 ларда Қарши шаҳри Кунчиқар МФЙда яшовчи 46 ёшли фуқаро Б.Т. ва унинг фарзандлари — 19 ёшли Т.А. (ўғил) , 16 яшар С.А. (қиз) ва 10 ёшли М.А. (қиз) иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида ўз яшаш хонадонида вафот этган.

Кўздан кечириш давомида аниқланган дастлабки ҳолатга кўра, уйнинг ертўласида ўрнатилган замонавий иситиш қозонининг (двух контурный котёл) ёнган ис гази чиқиши учун ўрнатилган мўрининг умумий ҳаво тортиш мўрисига (вытяжная вентиляция) уланган қисмидан ис газининг сизиб чиқаётганлиги аниқланган.

Хабар қилинишича, ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер