Қашқадарёда «Damas» портлади (+видео)
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида метан газ билан боғлиқ портлаш ҳолати юз берганлиги тўғрисида видеотасвирлар кенг тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, бугун, 7 март куни соат 10:30 да Қашқадарё вилояти Косон туман, «Янгиобод» МФЙ майманоқ-косон чорраҳасида ҳаракатланмай турган «Damas» русумли автомобилга ўрнатилган сиқилган газ баллонининг техник носозлиги натижасида чақнаш содир бўлган.
Мазкур ҳолат автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасида содир бўлмаган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ҳамда ёнғин юзага келмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг