Қашқадарёда «Cobalt»ни улкан тош босиб қолди
Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довонида кўчки юз бериб, «Cobalt»ни улкан ҳарсанг тош босиб қолди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати шу боисдан довонда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.
Билдирилишича, ҳодиса бугун, 6 ноябрь куни М-39 автомобиль йўлининг Китоб туманидан ўтган 1138-километрида содир бўлган.
«Довонининг қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади», дейилади ЙҲХХ хабарида.
Турли манбалар мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзмоқда. Расмийлар воқеа ҳақида ҳозирча батафсил маълумот бермади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг