Қашқадарёда 5 машина иштирокида ЙТҲ юз берди
Фото: Қашқадарё ЙҲХБ
Қашқадарё вилоятида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 1 декабрь куни соат 22:02 ларда Қарши шаҳар Беклар маҳалласи ҳудуди А.Темур кўчасида содир бўлган. Унда П.Д. бошқарувида бўлган «Lacetti-1» русумли автомобиль А.Темур кўчаси томонидан Қарши шаҳар Жайхун кўчаси томон ҳаракатланиб бориб, М.А. бошқарувида бўлган «Lacetti-2»нинг ҳаракат йўлига чиқиб кетган.
Оқибатда йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган П.Д. бошқарувида бўлган «Lacetti-3», Т.С. бошқарувида бўлган «Cobalt», П.Ш. бошқарувида бўлган «Tracker» русумли автомобилларига келиб урилган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Тўқнашув оқибатида «Lacetti-3» автомобили салонида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг