Қашқадарёда 2-синф ўқувчисини "Камаз" босиб кетди 

13:30 23 Май 2024 Жамият
511 0

Фото: Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида мактаб ўқувчисини "Камаз"  юк машинаси уриб кетгани акс этган видео тарқалди.   Вилояти ИИБ ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди. 

Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ жорий йилнинг 15 май куни Кўкдала туманида содир бўлган. Оқибатда 2-синф ўқувчиси воқеа жойида вафот этган. 

Ҳозирда ҳодисаси юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер