Қашқадарёда 105 ёшли онахон ҳам ўзи танлаган номзодларга овоз берди
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Бугун вилоятимиздаги барча сайлов участкаларида муҳим сиёсий воқеа — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бошланди.
Сайлов куни белгиланган жойга келолмайдиган фуқаролар ҳам эътиборга олинган. Сайлов участкаси аъзолари уларнинг уйига бориб, тегишли тартибда овоз беришини ташкил қилмоқда.

Касби туманидаги Дўстлик маҳалласида яшовчи 105 ёшли Назира ая Ражабова ҳам ана шу имкониятдан фойдаланган ҳолда ўз уйида туриб овоз берди.

— Биз ёшликда жуда кўп қийинчиликларни бошдан кечирганмиз, — дейди онахон. — Бугун юртимиздаги осудалик, хотиржамлик, фаровонликни кўриб, фарзандларим, невар-чевараларим шундай осойишта кунларда яшаётганидан қувонаман. Дилимда ҳам, тилимда ҳам бу кунларнинг абадий бўлишини тилаб, дуо қилиб ўтираман. Бугун ҳам юртимизнинг ривожи, фаровонлиги йўлида хизмат қилишига ишонган номзодларимга овоз бердим.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг