Қашқадарё вилоятида «Nexia» ёниб кетди
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида қисқа туташув оқибатида «Nexia» ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 11 январь куни соат 14:55 да вилоят ҳудудидан ўтган Еттитом-Ғузор автомобиль йўлида содир бўлган. «Nexia» русумли автомашина ҳаракатланаётганда автомашинанинг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлган, шундан сўнг автомобиль ёниб кетган. Қайд этилишича, ҳайдовчи тўхтаб, дарҳол машинадан тушган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг