Қаршида юк машинаси ҳаракатланаётганда ёниб кетди

08:20 27 Декабрь 2021 Жамият
1073 0

Қашқадарё вилоятида юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа 26 декабрь куни эрталаб соат 08:55 да Қарши шаҳрида содир бўлган. Воқеа жойига икки ўт ўчириш бригадаси етиб келган, соат 09:30 атрофида ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса натижасида автомобил бутунлай ёниб кетган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва зарари аниқланмоқда. Қурбонлар йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер