Қаршида 2 мингга яқин яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилгани аниқланди
Иллюстратив фото
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга чиқарган савдо дўкони аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Чироқчи туманидаги «Л.Х.» фермер хўжалигига қарашли савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги қалбаки акциз маркали жами 1 931 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг