Қаршида 1,4 миллиард сўмлик газ ўғирлаган фуқаро фош қилинди
Қарши туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, фуқаро С.Э. «Шойхўжа» МФЙ ҳудудидаги хонадонида ташкил этилган иссиқхонани умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 1,4 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг