Қарши шаҳрида қарийб 700 миллион сўмлик табиий газ ўғирланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.Э. «Г.» нодавлат мактабгача таълим муассасасини давлат рўйхатидан ўтказиб, фаолиятига норасмий раҳбарлик қилиб келиб, ушбу муассаса биносида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, ноқонуний фойдаланиб келганлиги фош қилинган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қонунбузилиш ҳолати натижасида давлат ва жамият манфаатларига жами 697,4 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг