«Қамчиқ» довонида яна бир юк автомобили ёниб кетди

14:53 05 Ноябрь 2024 Жамият
249 0

Видеодан кадр

«Қамчиқ» довонида олд ғилдираги чиқиб кетган юк автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 5 ноябрь куни соат 13:30 ларда «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 258-километрида содир бўлган. «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк автомобилининг олд ғилдираги чиқиб кетган ва машинада ёнғин чиққан.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Воқеа жойида «Қамчиқ» довони бўйича ЙПХ отряди ва ФВВ ходимлари ҳолатни тўлиқ назоратга олган.

«Ушбу йўналишда ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган. Ёнғин ўчирилгач ҳаракат зудлик билан очилади», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер