Қайта тикланувчи электр манбаларидан фойдаланиш ўз самарасини бермоқда

18:47 03 Март 2023 Жамият
601 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий объектлар ва аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи электр манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари амалиётга изчил татбиқ этилмоқда. Бу эса ўз самарасини бера бошлади.

— 2022 йилнинг ноябрь ойида хонадонимга 5 киловатт соат қувватга эга қуёш панелини ўрнатгандим, — дейди Андижон туманидаги «Миробод» маҳалласида яшовчи Сойибжон Худойбердиев. — Қуёш нисбатан кам бўлган қиш фаслида ҳам бир кун бўлсин электр таъминотида узилиш бўлмади. Қолаверса, моддий жиҳатдан ҳам анча фойдали. Яъни авваллари бир ойда электр энергияси учун 300 минг сўм тўловни амалга оширар эдим. Қуёш панелини ўрнатгач, ҳисоб-китобларга кўра, бир йилда 2 млн. 400 минг сўм маблағни иқтисод қилишим мумкин. Қолаверса, давлатга 7 млн. сўмлик электр сотаман. Бир сўз билан айтганда, беш йил муддат ичида қуёш панелини ўрнатиш харажати ўзини қоплар экан.

Андижон вилоятида жорий йилнинг ўзида 508 млн. киловатт соатни ташкил этувчи «Яшил лойиҳалар»ни ишга тушириш режалаштирилган. Ундан қуёш панеллари орқали энергия олиш режаси 56 минг киловатт соатни ташкил этади. Шу кунгача 5300 киловатт энергия берувчи қуёш панеллари ўрнатилди. Амалиётда ижобий натижа бера бошлаган бу истиқболли лойиҳа кўлами тобора кенгайиб бормоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер