Қадрдон куй-қўшиқлар жозибаси

21:46 18 Февраль 2022 Жамият
1285 0

Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ўзбек миллий ва академик ижрочилик анъаналарини санъат шинавандаларига етказиш мақсадида концерт дастури ташкил этилди.

Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройида бўлиб ўтган мусиқий кечада Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси, Мақом миллий маркази масъуллари, филармониянинг вилоятлардаги бўлинмалари раҳбарлари, мусиқа фани ўқитувчилари ҳамда миллий куй-қўшиқларимиз ихлосмандлари иштирок этди.

— Мамлакатимизда илк бор жамоатчилик эътиборига ҳавола этилаётган бундай ҳисобот концерти айнан Фарғона вилоятидан бошлангани бежиз эмас, — дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов. — Боиси миллий мусиқа санъати, эстрада ижрочилиги борасида Фарғонада ўзига хос тажриба ва маҳорат мактаби шаклланган.

Санъат юксак қадрланадиган Фарғонада бугунги кунда Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Таваккал Султонов сингари устозларнинг муносиб ворислари тарбияланаётгани эътиборга сазовордир.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер