Путин одамларни балиққа ўхшатди

17:03 27 Февраль 2020 Дунё
774 0

Россия президенти Владимир Путин ТАСС агентлигига берган интервьюсида одамлар баъзан худди балиқлар каби ҳаракат қилишларини айтиб ўтди.

РФ раҳбари журналистлар унга мутахассислар четга чиқиб кетаётгани ҳақида савол беришгандан сўнг юқоридаги ўхшатишни қўллаган.

Путин ҳамма ҳам Силикон водийсига кетишга интилмаслигини таъкидлади. Лекин умуман олганда эса у кўплаб одамлар худди балиқ каби ҳаракат қилади деб ҳисоблайди.

“Балиқлар чуқур жойни излайди, одамлар эса яхши жойни“, — деди Путин бу машҳур матал эканлигини эслатиб.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер