Путин хорижлик ҳамкасблари билан мигрантлар билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилади

14:09 24 Декабрь 2020 Дунё
1194 0

Россия президенти Владимир Путин бошқа мамлакатдаги ҳамкасблари билан Россияда мигрантлар етишмаслиги масаласини муҳокама қилади.

Бу ҳақда у Давлат кенгаши стратегик ривожланиш ва миллий лойиҳалар кенгашининг қўшма йиғилишида маълум қилди, деб ёзади Спутник.

Татаристон раҳбари Рустам Минниханов пандемия туфайли жорий этилган  чекловлар қурилишларда ишчилар кучи етишмаслигини келтириб чиқаргани ҳақидаги масалани кўтарди. У Путиндан ҳукуматга меҳнат ресурслари ўта тақчил бўлган жойларга мигрантларни саралаб киритишни ташкил этиш масаласини ишлаб чиқишни топширишни илтимос қилди.

Путин Россияга меҳнат мигрантлари келадиган мамлакатлардаги ҳамкасблари билан ушбу масалани муҳокама қилишини билдирган.

Бундан олдин РФ бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин ҳам давлат раҳбаридан қурилишда ишчи кучи етишмаслиги масаласини кўриб чиқиш бўйича мурожаат қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер