Прокуратура Тошкентда ўнта қарағай кесилгани бўйича жиноий иш қўзғатди
2021 йил 14 декабрь куни Юнусобод туманида ўнта қарағай кесилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълумотларга кўра, ушбу жиноят оқибатида табиатга 83 миллион сўм миқдорида зарар етказилган. Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан 198-модданинг 3-қисми (экинлар, ўрмонлар, дарахтлар ёки бошқа ўсимликларни шикастлаш ёки йўқ қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг