Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари ҳудудларда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолади

22:29 29 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
736 0

Фото: Иллюстратив фото

Тадқиқот доирасида 1 гектар ерни суғориш учун сарфланадиган сув миқдори, ўртача 1 куб метр сув ҳисобига етиштириладиган маҳсулот, ҳудудларда сувни тежовчи технологиялар қўлланиладиган майдонларнинг кенгайиши каби самарадорликни акс эттирувчи кўрсаткичлар асосида ҳудудларда сувдан фойдаланиш самарадорлиги индекси ҳисоблаб чиқилди.

Натижаларга кўра, Андижон ва Самарқанд вилоятлари сувдан фойдаланишда юқори самарадорликка эришган бўлса, Тошкент, Жиззах, Навоий, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида нисбатан ўртача кўрсаткич қайд этилган.

Сўнгги йилларда тежамкорлик борасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида сувни тежайдиган технологиялар қўлланиладиган майдонлар Навоий (28 фоиз), Андижон (23,6 фоиз), Жиззах (21,9 фоиз) вилоятларида кенгайиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер