Президент Пахтачи тумани номини ўзгартиришни таклиф қилди

14:22 16 Апрель 2021 Сиёсат
2609 0

Самарқанд вилояти фаоллар йиғилишида Пахтачи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича туман ҳокимининг ҳисоботи, таклифлари эшитилди.

Шунингдек, туман фаолларининг аҳолини қийнаб келаётган муаммоларига оид мурожаат, таклиф ва ташаббуслари тингланди.

ЎзАнинг ёзишича, йиғилишда Пахтачи туманини ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжудлиги, аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун яна қандай ёрдам керак бўлса, берилиши таъкидланган.

Давлатимиз раҳбари туман номи – Пахтачининг маъносига алоҳида тўхталиб, ҳудуд тарихидан келиб чиқиб туман номини ўзгартиришни таклиф қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер