Президент билан кўришган бемор қизнинг орзуси ушалди
Фото: ССВ
Шу йил 14 май куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрган эди.
Ташрифда болалар онкологияси бўлимида даволанаётган наманганлик Нодирабегим Қосимова давлат раҳбарига Президент мактабида ўқиш истаги борлигини айтганди.
Нодирабегимнинг орзуси амалга ошиб, у Наманган шаҳридаги Президент мактабига ўқишга қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг