Португалия терма жамоаси ЖЧ мезбонини мағлуб этди

10:23 01 Апрель 2026 Спорт
203 0

Бугун, 1 апрель куни Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионати мезбонларидан бири Америка Қўшма Штатлари терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашув 2:0 ҳисобида Португалиянинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 37 дақиқада Франсиско Тринкао томонидан очилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 59 дақиқасида Португалия термаси ўйиндаги иккинчи голини киритди. Ушбу голга Жоао Феликс муаллифлик қилди.

Шу тариқа Португалия термаси ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди. Терма жамоа етакчиси Криштиану Роналду жароҳати сабабли ушбу ўйинда майдонга тушмади.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон билан битта гуруҳдан ўрин олган. Ушбу терма жамоалар орасидаги ўйин 23 июнь куни бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер