Покистондаги темир йўл ҳалокати қурбонлари сони 30 кишига етди, 80 га яқин киши жароҳат олди
Кеча Покистон жануби-шарқида поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди.
Туркиянинг “Аnadolu” ахборот агентлиги маълумотига кўра, яна камида 80 киши жароҳат олган.
Покистоннинг Синд провинцияси, Карачидан 275 километр узоқликдаги Навабшоҳ шаҳри яқинида 10 та вагон рельсдан чиқиб кетди. Воқеа жойида қутқарув гуруҳлари ва ҳарбийлар ишламоқда. Тумандаги тиббиёт муассасаларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Ушбу йўналишда поездлар ҳаракати тўхтатилди.
Поезд ҳалокати сабаблари ҳозирча номаълум.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қурбонлар сони ортиши эҳтимоли бор, дейила “Аnadolu” хабарида.
Ўзбекистон элчихонасидан олинган маълумотларга кўра, Покистондаги темир йўл ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари йўқ. Вазият дипломатларимиз назорати остида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг