Покистонда портлаш содир бўлди
Покистоннинг шимоли-шарқидаги Панжоб вилоятининг Равалпинди шаҳрида содир бўлган портлашда камида 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Geo телеканали полиция ходимларига асосланиб хабар берди.
Аввалроқ Xinxua агентлиги 10 га яқин қурбон ҳақида хабар берган эди. Geo TV манбаларининг хабар беришича, уч кишининг аҳволи оғир.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг