Покистонда йўловчи автобус кўчки остида қолиб кетди
Покистон шимолидаги Панжоб провинциясида бугун эрта тонгда кўчки содир бўлди. Унинг остида йўловчи автобуси қолиб кетган. Оқибатда транспорт воситаси бўлган ўн олти нафар йўловчи ҳалок бўлган.
Скарду округи полиция комиссари ўринбосари Анас Иқболнинг айтишича, барча йўловчилар уйларига қайтаётган маҳаллий аҳоли вакиллари бўлишган.
Ҳозирда йўлни тозалаш ҳамда транспорт ҳаракатини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг