Покистонда автобус ва троллейбус тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор

22:03 13 Ноябрь 2020 Дунё
851 0

Фото: Getty Images

Покистон шарқида жойлашган Панжоб вилоятининг Ҳофизобод туманида автобус ва юк ташувчи троллейбус тўқнашуви натижасида саккиз киши ҳалок бўлди, яна 20 киши жароҳат олди.

"Sinxua" агентлиги хабарига кўра, ҳодиса Жалолпур-Бхаттиан ҳудудидаги Пинди-Бхаттиан йўлида содир бўлган.

«Дастлабки тергов натижалари тўқнашувнинг юк ташувчи троллейбуснинг нотўғри ҳаракати сабаб содир бўлганлигини кўрсатди. Автобус троллейбусга уни қувиб ўтмоқчи бўлиб қилган кутилмаган ҳаракати туфайли урилган», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Улардан бир нечтасининг аҳволи оғир эканлиги боис ҳалок бўлганлар сони кўпайиши мумкин.

Полиция воқеа жойидан қочиб кетган троллейбус ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш очган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер