Покистонда 600 нафарга яқин одам иссиқ урушидан вафот этди
Фото: bbc.com
Покистон жанубида ҳаво ҳарорати ошиб бориши сабаб ўлим сони ортиб бормоқда. Тез ёрдам хизмати ҳар куни Карачи ўликхонасига 30-40 кишини олиб боряпти. Сўнгги 6 кун ичида 568 нафар одам вафот этган.
Аҳоли орасида шифохоналарга ёрдам сўраб бораётганлар сони ошиб бормоқда. Мурожаат қилаётганларнинг кўпчилиги юқори ҳароратда ташқарида ишлаган.
Карачиликларнинг қўрқувларидан бири доимий электр узилишидир. Чунки бундай вақтда кондиционерлар ишламай қолади. «Dawn» нашрига кўра, фавқулодда хизматлар томонидан 30 нафарга яқин одам ўлик ҳолда топилган.
«Бу ҳодисалар иқлим ўзгариши билан боғлиқ. Бу бутун дунёда ҳатто Европада содир бўлмоқда. Аммо улар бунга қарши курашяпти. Бу ерда эса ҳукумат ҳеч қандай чора кўрмагани ачинарли», деган карачилик аҳоли.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг