“Пойжўй” сув иншооти фойдаланишга топширилди

12:02 18 Апрель 2022 Жамият
956 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ромитан туманида “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида барпо этилган “Пойжўй” сув иншооти ҳудудида 2 та 500 метр куб ҳажмдаги сув резервуари, 1 та насос станцияси қурилиб, 7 та сув насос ускунаси ва 2 та трансформатор ўрнатилди.

Мазкур сув иншооти Қоқиштувон, Обидхўжа, Шавгон, Қушчи, Шодмин, Налбандон қишлоқларининг 8 минг нафардан зиёд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлайди.

Йил якунига қадар иншоот орқали 20 минг нафарга яқин аҳолини ҳамда Пешку ва Ромитан туманларидаги 2 та агроминтақани узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер